Линклар

logo-print

Тошкент Италия элчиси фаолиятини ижобий баҳолади


Итальян қўшиқчиси Ал Бано.

Итальян қўшиқчиси Ал Бано.

Италиянинг Тошкентдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жованни Риччулли Ўзбекистондаги дипломатик миссияси муддати тугаётгани муносабати билан 29 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди, деб хабар қилди Ўзинформ агентлиги.

Томонлар Ўзбекистон – Италия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилган.

Ўзбекистон томони Жованни Риччуллининг элчи сифатидаги фаолиятини ижобий баҳолади ва унинг иккитомонлама муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди, дейилади хабарда.

Бир неча кун олдин Самарқандда ўтказилган “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалида италиялик машҳур қўшиқчи Ал Бано иштирок этган, концерт давомида ўзининг тарихий "Феличита" қўшиғини айтган Ал Бано қўшиқ ижросидан сўнг Самарқанд заминини ўпиб, президент Ислом Каримовни олқишлаган ва унга мурожаат қилар экан "Бугун сиз менинг ҳам президентим эканингизни ҳис қилдим", деган эди.
XS
SM
MD
LG