Линклар

АҚШ Абхазия президенти сайловини тан олмади


Абхазия янги президенти.

Абхазия янги президенти.

АҚШ Абхазияда ўтказилган президент сайловини қонуний сайлов, деб ҳисобламайди.

Бундай баёнот билан АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Виктория Нуланднинг душанба куни чиқиш қилди.

Ўзини Грузиядан мустақил, деб эълон қилган Абхазияда 26 август куни президент сайловида Абхазиянинг Россия билан алоқалари тиғиз бўлиши тарафдори бўлиб келган Александр Анкваб ғолиб чиқди.

Абхазия 1990 йилларда бўлиб ўтган фуқаролар урушидан кейин Грузиядан ажралиб чиққанини эълон қилган, 2008 йил августида бўлиб ўтган Россия – Грузия урушидан сўнг Россия Абхазияни мустақил давлат сифатида тан олган эди.
XS
SM
MD
LG