Линклар

Муаммар Қаддафийнинг турмуш ўртоғи ва уч фарзанди Жазоирда.

Жазоир ташқи ишлар вазири баёнотига кўра, Қаддафийнинг оиласи Ливиядан Жазоирга машинада 29 август куни етиб борган.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши расмий вакили полковник оиласининг экстрадиция қилинишини талаб қилади.

Айни пайтда исёнчилар вакилларининг айтишича, Қаддафийнинг ўғли Хамис Триполи шаҳрида 27 август куни ўлдирилган.

Муаммар Қаддафийнинг ўзи қаерда эканлиги номаълумлигича қолмоқда.

Исёнчилар Қаддафийни қўлга олган ёки уни йўқ қилган ҳар қандай шахсни 1,3 миллион доллар мукофот берилажагини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG