Линклар

Япония парламенти собиқ молия вазири Иосиҳико Нодани бош вазир лавозимига тайнлади.

Бугун эрталаб бош вазир Наото Кан етакчилигидаги ҳукумат истеъфога кетган эди. Кан ҳукумати янги ҳукумат таркиб топгунича, вазифасини бажариб туради.

Эндиликда собиқ бош вазир Наото Кан истъфога қайта тикланувчи энергия манбалари ва давлат облигацияларини чиқариш тўғрисидаги қонун лойиҳаслари парламент томонидан маъқулланганидан сўнг кетажаги тўғрисида жорий ой бошида эълон қилган эди.

Ўтган ҳафта охирида иккала қонун қабул қилинди ва Демократик партия молия вазири Иосиҳико Нодани ўз лидери қилиб сайлади.
XS
SM
MD
LG