Линклар

Эрон Ливия миллий кенгаши билан мулоқотга киришди


Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раиси Мустафо Абдул Жалил.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раиси Мустафо Абдул Жалил.

Эрон бугун илк бор Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши билан расмий мулоқот қилди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотга кўра, ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раиси Мустафо Абдул Жалил билан телефон орқали боғланиб, Ливия халқини ғалаба билан муборакбод этган.

Баёнотда айтилишича, Солиҳий, шунингдек, Жалилни иккитомонлама алоқаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш учун Теҳронга таклиф қилган.
XS
SM
MD
LG