Линклар

logo-print
Ливияда исёнчилар Муаммар Қаддафийга содиқ қолаётган кучларга ультиматум эълон қилди.

Қаддафий тарафдорларига шанбагача қуролсизланиш тавсия қилинди ва бу талаб бажарилмаган тақдирда уларга қарши қақшатқич зарба берилишидан огоҳлантирилди.

Исёнчилар томонидан тузилган Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раиси Мустафо Абдул Жалилнинг бугунги баёнотига кўра, бир неча шаҳар, шу жумладан Қаддафий туғилган Сирт шаҳрини назорат қилаётган ҳарбийлар қўмондонлари билан музокаралар олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG