Линклар

Афғонистонда бола-худкушлар оиласига қайтади


Афғонистон президенти худкуш болаларни авф этди

Афғонистон президенти худкуш болаларни авф этди

Афғонистон президенти Хамид Карзай худкуш деб тахмин қилинаётган вояга етмаган 8 болани ўз оилаларига қайтариш тўғрисида фармойиш берди.

Ораларида 7 яшарли бола ҳам бор худкуш болалар Афғонистоннинг турли минтақаларида террор ҳужуми амалга оширишга уринаётган пайтда қўлга туширилган эди.

Рамазон ҳайити муносабати билан қилган чиқиши чоғида Карзай болаларнинг бу йўлга киришида толибларни айблади.

Ўтган ҳафтада Афғонистон президенти болалар билан Кобулда учрашган эди.

Афғонистон расмийларига кўра, худкуш-террорчиликда гумон қилинаётган 12 бола махсус дастур бўйича машғулотдан ўтганларидан сўнг озод қилинади.
XS
SM
MD
LG