Линклар

logo-print

Аксар мусулмонлар Рамазон ҳайитини нишонлаган 30 август куни Озодликка сим қоққанлар таъқибдагиларни дуо қилишди.


Рамазон табриклари

Ҳайит намозида виждон тутқунларининг озод бўлишини ният қилдим, дейди ўзбекистонлик ўқитувчи.

- Мана бугун биз ҳам мустақиллик байрамини, ҳам Ҳайит байрамини нишонлаяпмиз. Мана шу фурсатдан фойдаланиб, мен Озодлик радиоси ходимларини байрам билан табрикламоқчиман. Уларга битмас туганмас соғлик-саломатлик, ўзбек миллатининг, қолаверса Марказий Осиë халқларининг озодлиги, эркинлиги, бахт-саодати учун ҳақ сўзларни доимий равишда айтишларини тилаб қоламан.

Қирғизистондан Элмурод ва Шерзод Юсуфларга, Тожикистондан Гулнора Равшанга, Москвадан Умидбекка, қолаверса Прагада эшиттириш бераëтган журналистларимизга катта бахт, соғлик-саломатлик тилайман. Мана шундай ажойиб эшиттириш беришда доимий равишда давом этишларини истаб қоламан.

Озодлик радиосига баъзи бир тингловчилар “Озодлик Ўзбекистонни танқид қилади. Ўзбекистоннинг ижобий ютуқларини айтишмайди” деган таъналарни айтишади. Лекин уларнинг бу гапларига қўшилиб бўлмайди. Чунки токи Ўзбекистон қамоқхоналарида юзлаб эътиқод маҳбуслари, сиëсий маҳбуслар ўтирар экан, Ўзбекистондан миллионлаб одамлар мардикорлик қилиб чет элларда юрар экан, демак улар мана шу гапларини доимий айтиши керак деб ҳисоблайман, дейди ўзбекистонлик ўқитувчи.


Ўзбекистондан ташқаридаги қочқинларнинг ватанга қайтишини ният қилдим, дейди Австралиядаги андижонлик қочқин Равшанбек Ваҳобов.

- Ассалому алайкум аҳли мусулмон. Кириб келган Ийди рамазон Ҳайити билан ўзбекистондагиларни, бутун дунëдаги ўзбекларни, Австралиядаги ўзбеклар номидан табриклаб Ваҳобов Равшанбек. Ўтган ойда қилган ибодатларимиз Оллоҳ наздида қабул бўлсин илойим. Билиб билмай қилган гуноҳларимизни кечирсин. Ҳаммамизни оиламиз билан бирга қилсин Оллоҳим. Илойим ҳеч қачон бир-биримиздан узоқ қилмасин. Ҳамиша бирлаштирсин илойим. Ҳаммага эзгу тилакларимни билдириб, ҳаммага фақат яхшилик, омонлик, хонадонига тинчлик, файз барака тилаб қоламиз. Бу табрик Австралиядаги ўзбеклар номидан, дейди Австралиядаги андижонлик қочқин Равшанбек Ваҳобов.

Қамоқдаги сиёсий маҳбусларга амнистия эълон қилинишини ният қилдим, дейди қозоғистонлик тингловчи Шоҳруҳ.

- Мен Ўзбекистондаги, Ўзбекистондан ташқарида яшаëтган барча юртдошларимизни Ҳайит байрамлари билан табриклайман. Янаги Ҳайитларгача эсон-омон етишларини тилайман. Айниқса қамоқхонадаги маҳбусларимизга, сиëсий маҳбусларимизга Ҳайит байрамлари муборак бўлсин. Булар Худо хоҳласа янаги йил, мана бу йил амнистия қўлланса амнистияга илиниб чиқиб кетишсин илойим. Шунинг тилакдошиман. Янаги Ҳайитларда жамиятда ҳам ўзгариш бўлиб қолар балки. Шунга умид қиламиз биз, дейди қозоғистонлик суҳбатдош Шоҳруҳ.

Ўзбекистондан ташқаридаги меҳнат муҳожирларига тинчлик ва тотувлик тиладим, дейди Россиядаги меҳнат муҳожири Рустам.

- Мен Ўзбекистонданман. Муҳожирлардан бўламан. Россиянинг Доғистонидаман. Бугун бизларда Ҳайит намози ўқилди. Байрам билан табриклаб қўймоқчи эдим. Сизларга омад ишларингизга. Ҳайитларингиз билан табриклайман. Узоқ умр, соғлик сқломатлик.

Озодлик: Раҳмат. Бизга мана табрик. Ўзларингга нима тиладиларинг Ҳайитда?

- Ишларимизга омад тиладик. Аҳли оиламизга тинчлик, хотиржамлик тиладик, дейди Россиядаги меҳнат муҳожири Рустам.


***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG