Линклар

30 август куни АҚШ Сурия режимига қарши янги санкциялар жорий қилди.

АҚШ Молия вазирлиги сешанба куни Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим, президент бош маслаҳатчиси Боутҳайна Шабан ва Суриянинг Ливандаги элчиси Али Абдулла Карим Алининг банк ҳисобларини музлатиб қўйди.

Рамазон ҳайитининг биринчи куни Суриянинг Дараа, Ҳомс шаҳарларида ва Дамашқ атрофидаги ҳудудларда ҳарбийларнинг куч қўллаши оқибатида камида етти намойишчи ҳалок бўлди.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда март ойидан буён 2200 дан зиёд одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG