Линклар

logo-print
Буюк Британияда БМТ санкцияси бўйича музлатилган Қаддафий режимининг ярим миллиарддан зиёд маблағи ливиялик исёнчиларга берилади.

Британия ташқи ишлар вазири Уилям Ҳейгга кўра, бу маблағ Ливиянинг Марказий банкига ўтказилади ва зарур эҳтиёжларга сарфланади.

Бир ҳафта аввал Ливия ўтиш даври миллий кенгаши Қаддафий режими қулатилиши ортидан фуқаролар ойлик маоши ва нафақаларини тўлаш, мамлакатда тиббий хизмат ва хавфсизликни тиклаш ишлари учун халқаро ҳамжамият зудликда 5 миллиард доллар ажратиши кераклигини айтган эди.
XS
SM
MD
LG