Линклар

30 август оқшомида Чеченистоннинг Грозний шаҳрида содир этилган иккита портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 18 одам шифохонага ётқизилди.

Грозний полицияси маълумотига кўра, полициячилар бир жанггарини қўлга олмоқчи бўлган пайтда у ўзини портлатган, полиция гуруҳи воқеа жойига етиб келган пайтда эса бошқа бир худкуш ўзини портлатиб юборган.

Портлаш муносабати билан ўтказилган шошилинч йиғилиш чоғида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров портлаш оқибатида олти нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ва бир фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG