Линклар

Жорий йил август ойида АҚШнинг Афғонистонда берган қурбонлари сони сўнгги ўн йиллик уруш давомидаги энг катта талафот бўлди.

Associated Press маълумотига кўра, август ойининг ўзида Афғонистонда АҚШнинг 66 ҳарбийси ҳалок бўлган.

6 август куни Афғонистон шарқида НАТОга қарашли ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида 31 америкалик ҳарбий ўлганди.

Шунингдек, ой давомида жанггариларнинг ҳужумлари оқибатида АҚШнинг яна 35 ҳарбийси қурбон бўлди.

Жорий йилнинг июн ойида АҚШ президенти Барак Обама бу йил 10 минг, 2012 йил сентябр ойига қадар эса яна 23 минг америкалик аскар Афғонистондан олиб чиқилишини эълон қилган.

Афғонистон хавфсизлигини унинг ҳарбийларига топшириш жараёни 2014 йилда якунига етиши айтилган.
XS
SM
MD
LG