Линклар

logo-print
30 августга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Ўтров шаҳрида полиция диний экстремизмда гумонланган шахсни отиб ўлдирди.

Ўтров вилоят прокуратураси маълумотига кўра, ўлдирилган шахс "террорчилик ҳужумларини режалаштираётган яширин экстремистик гуруҳ фаоли" бўлган.

Жорий йил ёзида экстремистик гуруҳлар томонидан Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарши йўналтирилган бир қанча ҳужумлар кузатилди.

Жумладан, 1 июл куни Ақтўбе вилоятининг Шубарши қишлоғида қуролли гуруҳ уюштирган ҳужум оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди.

Ҳужумни уюштирганлар исломий экстремист гуруҳи аъзолари экани айтилди.

Озодлик мухбирларига кўра, кейинги йилларда Ақтўбе вилоятида бир қанча мусулмонлар “террорчилик фаолияти”да айбланиб қамалган.
XS
SM
MD
LG