Линклар

logo-print

Ўзбекистон техникаси Туркманистондаги пахта мавсумига кўмаклашади


Туркманистон жорий йил пахта мавсумида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик техникаларидан фойдаланади.

Бу ҳақда хабар қилган "Туркменпагта" ширкати маълумотига кўра, жорий йилда харид қилинган Ўзбекистоннинг 1000 дона (прицеп) ва Белоруснинг 500 дона (трактор) қишлоқ хўжалик техникаси пахта теримида ишлатилади.

31 август куни бошланадиган пахта мавсумида Туркманистонда 1 миллион 50 минг тонна ҳосил йиғиштириб олиниши режалаштирилган.

Туркманистонда ҳам худди Ўзбекистондаги каби пахта асосан қўлда терилади.

Шу кунларда Ўзбекистоннинг жануб вилоятларида пахта мавсуми бошланди.

Ҳуқуқ фаоллари бу йил ҳам мактаб ўқувчилари пахта теримида эксплутация қилинишини тахмин қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG