Линклар

logo-print
Грециянинг Салоники шаҳрида асли ўзбекистонлик, айни пайтда Россия фуқаролигини олган Владимир Гаврилов қурол-яроғ савдосида айбланиб ҳибсга олинди.

Россиянинг Салоникидаги консуллиги маълумотига кўра, Перу ҳуқуқ-тартибот идоралари сўровига биноан ушланган 48 ёшли Гаврилов Колумбиядаги жанггариларга қурол етказиб берганликда гумонланмоқда.

2006 йилда Перу махсус хизмати раҳбари Владимиро Монтесинос Колумбиядаги жанггариларга қурол сотганликда айбланиб, суд ҳукмига мувофиқ равишда 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Гавриловнинг ҳам Монтесинос айбланган қурол олди-соттисига алоқадорлиги айтилаяпти.

Перу ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, Гаврилов 1999 йили перулик воситачилар ёрдамида Колумбия инқилоб қуролли кучлари ташкилотига 10 минг дона Калашников автоматини сотганликда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган.

Гавриловнинг рафиқаси Марина Гаврилованинг рус матбуотига айтишича, эрининг қурол савдосига ҳеч қандай алоқаси йўқ бўлиб, у Грецияга дам олишга кетган пайтида ушланган.
XS
SM
MD
LG