Линклар

Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик 22 ёшли Баҳодир Отажонов 19 ёшли россияликни ўлдирганликда гумонланмоқда.

Санкт-Петербург Тергов Бош бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, 29 август куни шаҳарнинг Кузнецова кўчасидаги уйларнинг биридан 19 ёшли фуқаро мурдаси топилган.

Тезкор-қидирув ишлари натижасида қотилликда гумонланиб ўзбекистонлик Баҳодир Отажонов ушланган.

Тергов жараёнида аниқланишича, Баҳодир Отажонов ўзаро келишмовчилик натижасида келиб чиққан жанжал туфайли шеригини пичоқлаб ўлдирганидан кейин воқеа жойидан қочиб, яширинган.

Баҳодир Отажоновга нисбатан Россия Федерацияси ЖКнинг 105- моддаси (қотиллик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG