Линклар

logo-print

Лукашенко Ўзбекистонни КХШТдан чиқишга чақирди


Беларус президенти Александр Лукашенконинг 22 август куни Сочи шаҳрида Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашувидан олинган сурат.

Беларус президенти Александр Лукашенконинг 22 август куни Сочи шаҳрида Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашувидан олинган сурат.

Минскда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти қошидаги Тезкор коллектив кучлар кейинги тақдири ҳақида сўзлаган Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонни назарда тутган ҳолда кескин баёнот берди.

Регнум агентлигига кўра, Лукашенко "Бугун ҳеч ким биз билан уруш қилмайди, аммо конституцион тўнтаришни содир қилишга қўли қичишаётганлар кўп", деган ва шу боис, КХШТга аъзо давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлаган.

Лукашенко Россия президенти Дмитрий Медведев билан келишувларига ишорат қилиб: "Агар кимдир ташкилот низомида белгиланган функцияларни бажаришни истамаса, зудликда ташкилотни тарк этиши ва бошқаларга халақит бермаслиги керак", деган.

Регнум хабарига кўра, Беларус ва Россия президентлари яқинда Сочида бўлган учрашувда Ўзбекистоннинг КХШТдаги иштирокини муҳокама қилган ва Лукашенко баёнотида айтилгани каби кескин бир қарорга келган.

30 август куни Минксда КХШТ раҳбари Николай Бордюжа билан учрашган Александр Лукашенко Россия позициясига мувофиқ тарзда Тезкор коллектив кучларни тўла қуроллантириш кераклиги ва КХШТни сақлаб қолиш кераклигини айтган.

Ўзбекистон раҳбари КҲШТ доирасидаги аксарият тадбирларда, хусусан, 12 август куни Останада бўлган норасмий саммитда ҳам иштирок этмаган эди.
XS
SM
MD
LG