Линклар

logo-print

Украина ва Беларус ҳам СССРни тарк этгач¸ Ўзкомпартия бош котиби Ислом Каримов Ўзбекистонни мустақил деб эълон қилишга мажбур бўлди.

Мустақиллик йилномаси

Бундан 20 йил олдин - 1991 йил 31 августида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 12-чақириқ навбатдан ташқари 6-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги ҳақидаги Олий Кенгаш баёноти ва "Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллиги асослари тўғрисида" Қонун қабул қилинди.

Сессияда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Коммунистик партиясининг биринчи секретари Ислом Каримов 1 сентябрни мустақиллик куни сифатида байрам қилиш кераклигини айтди.

Ўзбекистон мустақиллигининг эълон қилиниши 1991 йили 19 августда Совет Иттифоқида давлат тўнтариши қилишга уринган ГКЧП мағлубияти билан изоҳланади.

Ўзбекистондаги Эрк демократик партияси 1991 йилнинг 19 августида баëнот билан чиқиб ГКЧПни қоралаган эди.

Озоддлик¸ Би-Би-Си ва Америка овозида эълон қилинган бу баëнотда Эрк партияси Ўзбекистон мустақилиги йўлида ГКЧПга қарши демократик кучлар билан ҳамкорлик қилишга тайëрлигини билдирган эди.

1991 йил 20 августда Ислом Каримов Ҳиндистондан учиб кела туриб самолëт бортидан ГКЧПни қўллаб-қувватловчи телеграмма юборган эди.
Бу телеграмма 1991 йил “Постда” газетасида эълон қилинди.

Телеграмма асл нусхасининг ГКЧПга қарши очилган жиноий иш ҳужжатларига тиркалгани айтилади.

Бундан олдин Ислом Каримов КПСС делегацияси сафида Литвага борганида мустақиллик ҳаракатларини қоралаб гапирган эди.

Россия лидери Борис Елцин ГКЧП устидан ғолиб бўлиб 23 август куни КПССни тақиқлаш бўйича ҳужжатга имзо чекди.

Бу ҳужжат КПССнинг Ўзбекистон бўлимига биринчи котиб бўлган Ислом Каримовни муаллақ ҳолатга олиб келди.

Бундан рози бўлмаган Ислом Каримов 1991 йилнинг 28 августида Ўзкомпартияни КПССдан ажратиш ҳақида қарор қабул қилди.

1991 йилнинг 14 сенябрда бўлган Ўзкомпартия съезди партия номини Халқ демократик партияси деб ўзгартирди.

Партиянинг кўпгина аъзолари¸ жумладан СССР халқ артисти Бернора Қориева бу қарорга қарши эканлигини очиқ айтишди. "Ахборот" дастурига берган интервюсида Қориева коммунист бўлиб қолажагини таъкидлаб¸ Ўзкомфирқа раҳбари Каримовни мунофиқликда айблади.

1991 йил 31 август куни Ўзбекистон мустақиллигини дунë давлатлари ичида биринчи бўлиб Звиад Гамсахурдиа етакчилигидаги Грузия тан олди.

Ўзбекистонни БМТга аъзо бўлиши учун Туркия давлати саъй- ҳаракат қилди.


1991 йил 18 ноябр – Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8-сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди.

1991 йил 8 декабрда Беловеж ўтлоғида йипилган Россия¸Украина ва Белоруссия етакчилари СССРни тарқатиш ҳақидаги битимга имзо чекишди.

1991 йилнинг 8 декабрида кремл гумбази устидаги қизил байроқ туширилди. Горбачев лавозимдан истеъфо бериб 74 йил оëқда турган Совет империясининг тугаганини эълон қилди.

1991 йил 21 декабр – Ўзбекистон Республикаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотига аъзо бўлди.

1991 йил 29 декабр – Ўзбекистонда мустақилликка бағишланган умухалқ референдумида қатнашганларнинг 90 фоизи Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини маъқуллади.

Бундан олдин 1991 йилнинг 17 февралида ўтган референдумда қатнашган ўзбекистонликларнинг 90 фоизи мустақилликка қарши овоз берган эди.

Истиқлолга интилиш

1990 йилнинг 20 июнида Ўзбекистон парламентидаги Эрк партияси фракцияси Ўзбекистон мустақиллиги декларацияси лойиҳасини Олий кенгаш муҳокамасига киритди.

Декларация қабул қилинган куни Ислом Каримовнинг сессияда иштирок этмаслик учун зудлик билан Андижонга кетгани айтилади.

Бу декларация Ўзкомпартия раҳбарлари тарафидан хавотир билан қаршиланди. Ўзбекистон Министрлар совети раиси Шукрулло Мирсаидов декларацияни "бир парча қоғоз" деб атаган эди.

"Ўзбекистон Республикаси", деган атама сиëсий тарихда илк бор 1924 йил 27 октябрда Кремлда муомалага киритилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG