Линклар

logo-print
Россиянинг Приморье ўлкасидаги Русский оролида МДҲ давлатлари, жумладан ўзбекистондан борган 500 га яқин меҳнат муҳожир ва қўриқчилар ўртасида оммавий муштлашув бўлди.

Расмий идоралар хабарига кўра, 2012 йилги Осиё-Тинч океан иқтисодий ҳамкорлиги (АТЭС) саммитига қўрилаётган объектларда ишлаётган ишчилар бу объектларни қўриқлаётган 100 га яқин қўриқчини спиртли ичимлик ичишга рухсат бермагани учун тошбўрон қилган.

Қурилишнинг бош пудратчиси “Крокус” ширкати матбуот котиби Екатерина Черненконинг Озодликка айтишича, жанжал қоровуллар 3 гастарбайтернинг ётоқхонага ароқ олиб киришга рухсат бермаганидан келиб чиққан.

- Қурилишимизда “сухой закон” бор. Қурилишга спиртли ичимлик олиб кириш қатъиян ман этилади. Бироқ, Рўза байрамини нишонлаётган муҳожирларга бу ёқмаган ва олтита ётоқхонадан йиғилган мусулмонлар жамоаси қўриқчилар билан разборкага чиққан, - дея сўзлаб берди Екатерина Черненко.

Лекин, Приморье ўлкаси қозилик бошқармаси раҳбари, асли ўзбекистонлик Дамир Жамилевнинг жанжал гувоҳларига таяниб, Озодлик Радиосига айтишича, қўриқчиларнинг муҳожирларга ифтор қилишга рухсат бермаганидан сўнг жанжал бошланган.

Расмий маълумотларга кўра, 28 августдан 29 августга ўтар кечаси содир бўлган муштлашувда ҳар икки тарафдан бир неча киши жароҳат олган, ёрдамга чақирилган учта полиция машинасига зарар етказилган.
XS
SM
MD
LG