Линклар

Қаддафийчилар исёнчилар билан муроса қилмаслигини айтди


Муаммар Қаддафийнинг матбуот котиби Мусса Иброҳим.

Муаммар Қаддафийнинг матбуот котиби Мусса Иброҳим.

Муаммар Қаддафийнинг матбуот вакили Сирте шаҳридаги тарафдорлар исёнчиларнинг шанбага қадар таслим бўлиш ҳақидаги ультиматумини қабул қилмаслигини айтди.

Ассосшиэйтед пресс агентлигига сўзлаган матбуот котиб Мусса Иброҳим “ҳеч бир ғурурли миллат қуролланган жиноятчиларнинг бундай ультиматумини қабул қилмайди”, деди.

Бунга қадар иснёчилар Қаддафийнинг она шаҳридаги қаддафийчи кучларга таслим бўлиш ҳақида ультиматум қўйган эди.

Исёнчилар етакчилари эса Муаммар Қаддафийнинг қаерда экани ҳақида " аниқ тасаввурга эга" эканини айтган.

Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийнинг хотини ва уч боласи 29 август куни Жазоирга ўтган эди.
XS
SM
MD
LG