Линклар

Қирғизистонда давлат мустақиллиги куни нишонланмоқда


Қирғизистон президенти Рўза Ўтунбаева.

Қирғизистон президенти Рўза Ўтунбаева.

Бугун Қирғизистонда давлат мустақиллигининг 20 йиллиги нишонланмоқда.

Президент Рўза Ўтунбаева ўз мамлакати фаровонлик томон олиб борувчи йўлга тушиб олганига умид билдирди.

Бишкек шаҳрида байрам муносабати билан очилган миллий қаҳрамон Манас ҳайкали қаршисида сўзлаган Ўтунбаева 1991 йилда ўз миллати тўғри йўлни танлаган қирғиз халқи айни кезда янги сиёсий жараёнлар - кузга белгиланган президентлик сайлови қаршисида тургани ва бу сайловда тўғри қарор бериш муҳимлигини таъкидлади.

Кейинги 6 йил ичида ўта кескин сиёсий жараёнларна бошдан кечирган Қирғизистон Марказий Осиёда президентликдан воз кечиб, парламент республикачилигини танлаган илк давлат бўлди.
XS
SM
MD
LG