Линклар

Президент Ислом Каримов фармони билан Ички ишлар вазирлигининг бир гуруҳ ходими Мустақилликнинг 20 йиллиги муносабати билан мукофотланди.

"Ўзбекистон мустақиллигига 20 йил" кўкрак нишонини ўз ходимларига топширган Ички ишлар вазири Баҳодир Матлюбов президент раҳнамолигида мустақиллик йилларида ўтказилган кетма-кет ислоҳотларни салмоқли натижа берганини таъкидлади.

ЎзА агентлиги хабарига қараганда, айниқса, Ички ишлар органларига яратиб берилган шарт-шароит вазирлик раҳбарияти томонидан алоҳида урғуланган.

- Бу эътироф ва рағбат барчамизни касбимизга нисбатан янада фидойилик билан меҳнат қилишга ундайди, - дея иқтибос келтиради Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Турғунов сўзларидан ЎзА агентлиги.
XS
SM
MD
LG