Линклар

31 август куни Ўзбекистонда Рамазон ҳайити нишонланди ва бугун тонгдан мамлакатдаги 2 мингдан ортиқ жомеъ масжидларида ҳайит намози ўқилди.

Президент қарорига кўра, бу йил ҳам Рамазон ҳайити куни дам олиш куни, деб эълон қилинди.

Мусулмон олами учун муқаддас бўлган икки байрам - Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити Ўзбекистонда 1992 йилдан буён дам олиш куни, деб эълон қилиб келинмоқда.

Анъаналарга кўра, ўзбекистонликлар ҳам Рамазон ҳайитини уч кун нишонлайди ва одатан, маҳаллалар даражасидаги халқ тадбирлари бўлиб ўтади.

Аммо Озодлик манбаларига кўра, бу йилги Рамазон ҳайитини мусулмон дунёсидаги аксар давлатлардан бир кун кеч нишонлаётган Ўзбекистонда рўзани 30 август куни тўхтатган ва шу куни кичик гуруҳларда яширинча ҳайит намозларини адо этиш ҳоллари ҳам кузатилган.
XS
SM
MD
LG