Линклар

logo-print
Минглаб ливияликлар Триполи марказидаги Шаҳидлар майдонига йиғилиб, ҳайит байрамини нишонламоқда.

Ливияликларнинг аксарияти бу йилги Рамазон ҳайити Муаммар Қаддафийнинг ҳокимиятдан кетишига уланиб, қўшалоқ байрам бўлганини айтмоқда.

- Мен Ливия халқини қутламоқчиман. Мустабид ҳукмдор қулади, унинг режими қулади ва худо ҳоҳласа, бу йилги Рамазон ҳайити энг бахтиёр кунимиз бўлади, - деди триполиликлардан бири Хоссам Қурейший.

Ливия исёнчилари эса ҳозирга келиб мамлакатнинг асосий қисмини ўзи назорат қилаётгани ва Муаммар Қаддафийнинг Сирте шаҳрига жойлашиб олган тарафдорларига таслим бўлиш учун шанба кунига қадар муддат берилганини айтмоқда.

Аммо, Муаммар Қаддафий тарафдорлари таслим бўлишдан бош тортган. Қаддафийнинг ўзи қаерда экани эса номаълумлигича қолмоқда.

Шунингдек, бугун НАТО матбуот котиби Роланд Лавуа халқаро қўшинлар ҳозир асосий эътиборини Триполи ва Сирте шаҳри ўртасидаги коридорга қаратганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG