Линклар

logo-print

Расмийлар буни 2 августдан кучга кирган «Ота-оналар масъулияти» тўғрисидаги қонун ижроси билан изоҳламоқдалар.

31 август куни тонг саҳардан Душанбедаги жоме масжидларига шошиб келган болалар, масжидлар кираверишида турган милиция ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўйилган ўнлаб милиция ходимлари, ёш болалардан паспорт сўрадилар. Жойнамози қўлида қолган болалар кўчадан туриб масжид имомининг маърузасини эшитишга мажбур бўлдилар.





Душанбедаги марказий жоме масжидидан қайтарилган 14 ёшли Парвизнинг Озодлик мухбирига айтишича, у масжиддан яхшироқ жой олиш учун эрта тонгдан келган, бироқ уни ичкарига киритишмаган:

- Масжидга келганимда милициялар паспорт сўради. Мен ҳали паспорт олганим йўқ, дедим. Бўлмаса бор уйингга кет, 18 ёшга тўлганингда келасан, деб қайтариб юборишди, дейди Парвиз.

Милиция ходимлари 18 ёшгача бўлган болалар йўлини тўсаётган бир пайтда, Тожикистон Миллий мажлиси раиси Маҳмадсаид Убайдуллаев марказий масжид ичкарисида мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклар экан, Тожикистон ҳукумати ҳеч қачон диндорлар йўлига тўсиқ бўлмаганлиги, диндорларнинг эрки чекланмаганлиги ҳақида гапирар эди.

Тожикистон Дин қўмитаси раиси ўринбосари Мухтор Мавлонов ёшларнинг масжидларга қўйилмаётганини қонуний деб ҳисоблаб, бундай ҳолат 2 августда қабул қилинган «Ота-она масъулияти» тўрисидаги қоунун билан мустаҳкамланганини айтади:

- Қонун қабул қилинган. Қонун бор, энди унинг ижросини таъминлаш керак,- деди Мухтор Мавлонов.

18 ёшгача бўлган болаларнинг ҳайит намозига қўйилмагани бошқа масжидларда ҳам кузатилди. Тожикистондаги диний уламолардан бири бўлган эшон Нуриддин Тўражонзоданинг Озодликка айтишича, бундай қонуннинг қабул қилиниши диндорлар эркини чеклашдан бошқа нарса эмас:

- Жуда кўп масжидлардан шикоятлар бўлди. Масалан, Ваҳдат туманининг Чўқайша жоме масжидига ҳам болалар киртилмабди. Аслида. диндорларга озор берадиган бундай қонуннинг қабул қилинмагани яхши эди, дейди эшон Нуриддин Тўражонзода.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG