Линклар

Беслан фожиасининг 7 йиллиги хотирланмоқда


3 сентябр, 2004 йил. Беслан.

3 сентябр, 2004 йил. Беслан.

Шимолий Осетиянинг Беслан шаҳрида етти йил илгари мактабни гаровга олиш ҳодисасида нобуд бўлганларни хотирлаш маросимлари бошланди.

3 сентябргача давом этадиган хотирлаш тадбирларида Беслан фожиаси оқибатида ҳалок бўлган 334 одам хотирланиб, улар қабрларига гулчамбарлар қўйилади.

2004 йил 1 сентябр куни бир гуруҳ қуролли шахслар янги ўқув йилининг бошланиш маросимида қатнашиш учун Бесландаги мактабга йиғилган 1100 дан зиёд ўқувчи ва ота-онани гаровга олиб, мактабнинг спорт залига қамаган эди.

Чеченистондан келган айирмачилар экани айтилган жанггарилар билан давом этган қарама-қаршиликнинг учинчи кунида Россия хавфсизлик кучлари мактаб биносини ишғол қилган. Отишмалар ва мактаб биноси ичида содир бўлган портлаш оқибатида гаровдагилардан 334 киши, жумладан, 186 бола нобуд бўлган эди.

Бўҳронни ҳал қилишда Россия ҳукумати кўрган чоралар борасидаги қатор саволлар шу пайтгача очиқ қолаётгани айтилади.
XS
SM
MD
LG