Линклар

logo-print

Қозоқ маҳкамаси Озодлик мухбирини айбсиз деб топди


Журналист Алима Абдирова.

Журналист Алима Абдирова.

31 август куни Қозоғистоннинг Оқтўба шаҳар суди Озодлик радиосининг қозоқ хизмати мухбири ва ҳуқуқ ҳимоячиси Алима Абдировани айбсиз деб топиб, уни ҳеч қандай жаримага тортмаслик ҳақида қарор чиқарди.

Алима Абдировани Жайсан шаҳридаги мактаб-интернатнинг собиқ директори Ирина Домбровская туҳмат қилганликда айблаб, ундан 34 минг АҚШ доллари миқдорида жарима ундирилишини сўраган эди.

Озодлик радиосининг қозоқ хизмати билан икки йилдан буён ҳамкорлик қилаётган Алима Абдирова маҳкамани касбий фаолияти билан боғлади.

Маҳаллий матбуотда Қозоғистон ғарбидаги экстремизм ва террорчилик билан боғлиқ ҳодисаларни ёритиб келаётган Алима Абдировани қораловчи мақолалар чоп этилгани маълум.
XS
SM
MD
LG