Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Навоий асарлари янгидан нашр этилди


Навоий асарларининг янги тўпламлари.

Навоий асарларининг янги тўпламлари.

Тошкентдаги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Алишер Навоий асарларининг 10 жилдлик тўла асарлар тўпламини нашрдан чиқарди.

Бу ҳақда ЎзА Миллий ахборот агентлиги хабар қилди.

Мустақилликнинг 20 йиллигига совға экани айтилаётган Навоий асарларининг янги нашрида сўз ва ибораларга муайян тартибда шарҳ берилган, ҳар бир ғазал алоҳида саҳифада чоп этилган.

Янги тўпламнинг 1, 2, 3 ва 4-жилдларида буюк шоирнинг “Ҳазойинул-маоний” деб номланган тўрт девони, 5-жилддан форсий ғазаллари, 6,7 ва 8-жилдлардан “Хамса”, 9 ва 10-жилдлардан адабиётшунослик, тарих ва тасаввуфга оид насрий асарлари жой олган.

Навоий асарлари аввал ҳам 3, 15 ва 20 томлик шаклда нашр этилган.
XS
SM
MD
LG