Линклар

Париж ва унинг иттифоқчилари сурияликларга кўмаклашади


Николя Саркози Башар Ассадни қоралади.

Николя Саркози Башар Ассадни қоралади.

Франция президенти Николя Саркози расмий Париж ва унинг иттифоқчилари Сурия халқини қўллашини маълум қилди.

- Сурия президенти қилган иш тузатиб бўлмасдир, Франция ўз иттифоқчилари билан озодлик ва демократияга интилаётган Сурия халқига кўмаклашиш учун қонун доирасида барча имкониятларни ишга солади, - деди Саркози.

Франция президенти Николя Саркози Сурия лидери Башар Ассаднинг норозилик намойишлари иштирокчиларига қарши куч қўллашга буйруқ берганини кескин қоралади.

30 август куни АҚШ ҳам Сурия режимининг уч мулозимига қарши янги санкциялар жорий қилди.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда март ойидан буён 2200 дан зиёд одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG