Линклар

“Шарқ тароналари” фестивали якунланди


"Шарқ тароналари" ҳар икки йилда бир марта Самарқандда ўтказилади.

"Шарқ тароналари" ҳар икки йилда бир марта Самарқандда ўтказилади.

Самарқандда “Шарқ тароналари” саккизинчи халқаро фестивали ниҳоясига етди.

Фестивалнинг олий мукофоти - Гран-при соҳиби Жанубий Кореянинг “Содо-содо” гуруҳи санъаткорлари 10 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули олишди.

Биринчи ўрин соҳиблари Хитой ва Литва санъаткорлари етти минг доллар, иккинчи ўрин эгалари ўзбекистонлик, россиялик ва эронлик санъат усталари беш минг долларлик бўлишди.

Уч минг долларлик учинчи ўринга Туркманистон, Грузия ва Мадагаскар санъаткорлари сазовор бўлди.

Бу йилги “Шарқ тароналари” фестивали анча шов-шувга сабаб бўлди.

Фестивалда иштирок этиб, ўзининг машҳур "Феличита" қўшиғини ижро этган италиялик таниқли қўшиқчи Ал Бано Самарқанд заминини ўпиб, президент Ислом Каримовни олқишлади ва унга мурожаат қиларкан, "Бугун сиз менинг ҳам президентим эканингизни ҳис қилдим", деди.

Бу галги фестивалда дунёнинг 63 давлатидан келган бадиий жамоалар, миллий мусиқа ижрочиларининг иштирок этиши айтилганди, лекин фестивалда фақат 59 та давлат иштирокчилари қатнашди.

1997 йил 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан таъсис этилган “Шарқ тароналари” фестивали анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
XS
SM
MD
LG