Линклар

Ўзбекистонда 57 та кредит уюшмаси ёпилди


Ўзбекистонда жорий йилнинг июл ойидан то шу кунгача жами 57 та кредит уюшмалари лицензиядан маҳрум қилинди.

Тошкентдаги Эксперт ишчи гуруҳи тарқатган маълумотномада айтилишича, жорий йил бошида мамлакат бўйича 120 га яқин кредит уюшмалари бўлган бўлса, ҳозирда улар сони 63 тани ташкил қилади.

Эксперт ишчи гуруҳи эълон қилган Тошкентдаги “Инвест-Кредит” кредит уюшмаси номидан Ўзбекистон Марказий Банки, Ўзбекистон Бош прокуратураси, Ўзбекистон МХХси, Ўзбекистон президенти аппарати ҳамда бошқа бир қанча маҳаллий ва халқаро ташкилотлар номига йўлланган аризада айтилишича, бугунги кунда ёпилган кредит уюшмалари ўз пулларини ололмай сарсон бўлаяпти, уларнинг мижозлари ҳам ўта мушкул аҳволда қолган.
XS
SM
MD
LG