Линклар

Суриянинг Ҳама вилояти Бош прокурори Аднан Муҳаммад ал-Баккур истеъфо бериб, мухолифат томонига ўтди.

Бу ҳақда собиқ прокурорнинг ўзи чоршанба куни youtube порталига жойлаштирилган видео орқали маълум қилди.

Ал-Баккур унинг ўғирлангани ҳақида аввалроқ матбуотда пайдо бўлган хабарни инкор қилди.

Собиқ прокурор Ҳамада 72 намойишчининг отиб ўлдирилганидан хабар топганидан сўнг истеъфо беришга қарор қилганини айтди.

Ал-Баккур мамлакатдан чиқиб кетгач, мазкур қонли воқеа тафсилотларини ошкор қилишга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG