Линклар

Россиялик зобит Душанбе шаҳрида жон таслим қилди


Россия президенти Дмитрий Медведевнинг хавфсизлик ва алоқа хизмати гуруҳи таркибида бўлган 38 ёшли Владимир Кузнецов 31 август куни Душанбедаги Hyatt Regency меҳмонхонасида оламдан ўтган.

Бу маълумотни Тожикистон Ички ишлар вазирлиги расмийси Маҳмудулло Асадуллоев тасдиқлади. Унинг билдиришича, Владимир Кузнецов юрак хасталигидан вафот этган, марҳумнинг танасида мажбурий ўлим излари топилмаган.

Вазирлик расмийсига кўра, 26 июл куни иш сафари билан Душанбе шаҳрига келган рус зобити Кузнецовнинг вазифаси 1 сентябр куни тушдан сўнг расмий ташриф билан Тожикистонга келиши кутилаётган Дмитрий Медведев хавфсизлиги ва махсус алоқани таъминлашдан иборат бўлган.
XS
SM
MD
LG