Линклар

logo-print

Дунё лидерлари Тошкентга табрик йўллади


АҚШ Президенти Барак Обама

АҚШ Президенти Барак Обама

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан АҚШ Президенти Барак Обама, Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведев, Германия Федератив Республикаси Президенти Кристиан Вулф, Корея Республикаси Президенти Ли Мён Бак ва бошқа давлат раҳбарлари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга табрик йўллади.

- Мамлакатингиз мустақил ва суверен давлат сифатида ўзининг 20 йиллик байрамини нишонлаётган шу кунларда мен Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига самимий қутловларимни йўллашдан бахтиёрман, - дейилади АҚШ раҳбарининг ЎзА миллий ахборот агентлиги сайтида эълон қилинган табригида.

Айни пайтда, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол ҳам Ўзбекистонни ўз мамлакати халқи номидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги билан табриклади.
XS
SM
MD
LG