Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Йошиҳико Нода Демократик партия президенти ва Япония Бош вазири этиб сайлангани билан табрик йўллади.

Тренд ахборот агентлиги хабарига кўра, Ислом Каримов ўз табригида Ўзбекистон Японияни Осиё минтақаси ва дунёдаги ўзининг узоқ муддатли ва ишончли ҳамкори деб ҳисоблашини маълум қилган.

Айни пайтда, Ислом Каримов Ўзбекистон-Япония стратегик ҳамкорлигининг Йошиҳико Нода томонидан шахсан ва фаол қўллаб-қувватланиши ўзаро алоқаларнинг муваффақиятли ривожланиши ва янада мустаҳкамланишига ҳисса қўшишига ишонч билдирган.
XS
SM
MD
LG