Линклар

Қозоғистонда диний гуруҳлар фаолияти устидан назорат кучаяди


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 1 сентябр куни парламентда қилган чиқишида мамлакатдаги диний гуруҳлар фаолияти устидан назорат кучайтирилишини маълум қилди.

Жорий йил май ойида худкуш кимса Актобе шаҳар маъмуриятида, Қозоғистонда илк бор, ўзини портлатганидан кейин хавфсизлик кучлари исломий жанггариларни таъқиб қила бошлади.

Орган ходимлари шу ҳафта бошида ўтказган рейд давомида бир жанггарининг йўқ қилиниб, 18 нафари қўлга олингани даъво этилмоқда.

Президент Назарбоев “давлатни диний экстремизмдан ҳимоя қилиш учун” янги қонун қабул қилиниши кераклигини урғулади.

Айни пайтда, Дин ишлари бўйича Қозоғистон давлат агентлиги раиси Қайрат Лама Шариф Қозоғистондаги барча диний ташкилотлар қайта рўйхатдан ўтиши кераклигини билдирди.
XS
SM
MD
LG