Линклар

Oxus Gold ширкати Ўзбекистон ҳукуматидан ўзига еткизилган 400 миллион долларлик зарарни қоплатишни сўраб Халқаро арбитраж судига расман мурожаат қилди. Бу сўровга¸ Ўзбекистон ва Британия ўртасида имзоланилган ўзаро сармояларни ҳимоялашга оид келишувнинг асос бўлгани айтилмоқда.

Oxus Gold эълон қилган баёнотга кўра, Ўзбекистонда олтин қазиб чиқариш билан шуғулланган Amantaytau Goldfields (AGF) қўшма корхонаси бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учрагани боис Oxus Gold Ўзбекистон ҳукуматини халқаро маҳкамага тортишга мажбур бўлган.

- Ширкат муаммони ҳал қилиш бўйича мулоқот ўтказишга ҳаракат қилди ва Ўзбекистон ҳукумати, жумладан, Ўзбекистон президентига учрашувлар ўтказишни бир неча марта расман таклиф қилди. Аммо Ўзбекистон ҳукумати шу пайтгача бу таклифларни беписанд қолдирди, - дейилади Oxus Gold ширкати эълон қилган баёнотда.
XS
SM
MD
LG