Линклар

Ироқ ва Афғонистонда АҚШнинг 60 миллиарди ҳавога совурилган


Мустақил комиссия хулосасига кўра¸ АҚШ ҳукуматининг Ироқ ва Афғонистонни қайта тиклаш учун ажратган пулларининг қарийб 30 фоизи талон-тарож қилинган.

Мустақил комиссия хулосасига кўра¸ АҚШ ҳукуматининг Ироқ ва Афғонистонни қайта тиклаш учун ажратган пулларининг қарийб 30 фоизи талон-тарож қилинган.

Кейинги 10 йил давомида Ироқ ва Афғонистонни қайта тиклаш учун АҚШ ҳукумати ажратган пулларнинг қандай харжланганини ўрганган мустақил қўмита ана шундай хулосага келди.


АҚШдаги ҳар иккала партия вакиллари¸ аудитор ва ҳуқуқшунослардан тузилган мустақил қўмита эълон қилган ҳисоботга кўра¸ Америка солиқ тўловчиларининг камида 60 миллиард доллари Ироқ ва Афғонистонда исрофга чиқарилган ëхуд порахўр ҳукумат расмийлари ва фирибгар пудратчилар томонидан ўғирланган.

“Уруш даври келишувлари” деб номланган махсус қўмита2008 йилда АҚШ Конгресси томонидан ташкил этилган ва унга Ироқ ва Афғонистон ҳукуматлари¸ қолаверса бу мамлакатлардаги пудратчиларга берилган миллиардлаб долларнинг қайга ва қандай сарфланганини текшириш ваколати юкланган эди.

Бундай қўмита ташкил этиш ташаббусчиларидан бири бўлган демократ сенатор Жеймс Вебб¸ қўмита хулосаси АҚШ пулларининг мақсадга мувофиқ сарфланмаëтгани ҳақидаги шубҳаларни тасдиқлаганини айтади.

- 11 сенябр воқеаларидан сўнг Ироқ ва Афғонистонда инфратузилмаларни барпо этиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида тузилган лойиҳалар фаолиятини кузатиш давомида бу жараëнда жиддий ноқисликлар борлиги очиқ кўриниб қолди. Қўмита ўз ҳисоботида таъкидлаган каби¸ кейинги 10 йил давомида Ироқ ва Афғонистонда яхши ширкатлар ҳам бўлди ва улар жуда кўп яхши ишларни қилди. Аммо айни пайтда жуда кўп структуравий ва бошқарувчилик нуқсонлар бор эди ва бу айниқса¸ АҚШ лойиҳаларини бажарган пудратчилар билан тузилган аксар келишувларда очиқ акс этди¸ дейди 31 август куни қўмита ҳисоботини тақдим қилган сенатор Жеймс Вебб.

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича¸ Вашингтон ҳукумати пудратчилардан шу қадар кўп фойдаланганки¸ айрим пайтларда пудратчилар сони Афғонистон ва Ироқдаги Америка ҳарбий хизматчилари сонидан ҳам ошиб кетган¸ лекин ҳукумат улар билан тузилган келишувлар ижросини рисоладагидай назорат қилиш механизмини ярата олмаган.

Оқибатда¸ лойиҳалар охирига етказилмай қолиб кетган ëхуд ўлда-жўлда режаланган¸ ажратилган пуллар жиноий тўдалар ва порахўр мулозимлар қўлида йўқ бўлган. Энг ëмони¸ дейилади ҳисобот хулосасида¸ АҚШ пулларини талон-тарож қилиш нормага айланган иқлим юзага келган.

Пули берилганига қарамай¸ амалга ошмай қолган лойиҳалар орасида Ироқ ҳукуматига қамоқхона қуриш мақсадида берилган 40 миллион доллар ва Афғонистонда деҳқонлар кўнгилли тарзда қилган ишни уларни гиëҳванд экин экишдан қайтариш лойиҳаси ниқоби остида ўғирланган 360 миллион доллар бор.

Мутахассислар ҳисоб-китобича¸ АҚШ солиқ тўловчиларининг Ироқ ва Афғонистонда талон-тарож қилинган пули кейинги 10 йил ичида АҚШ ҳукумати ҳар иккала давлатни қайта тиклаш учун ажратган жами маблағининг 30 фоизига яқини – 60 миллиард долларни ташкил этади.

“Уруш даври келишувлари” қўмитаси раисдоши Кристофер Шейс¸ Ироқ ва Афғонистонда пудратчилардан кўп ҳолларда ноқонуний тарзда фойдаланилганини айтади.

- Ўз кучига ҳаддан зиëд бино қўйган пудратчилар секин-аста АҚШ ҳукумати билан тузилган келишув шартларини бажармай қўйди. Шунингдек¸ қонунга кўра¸ фақат федерал идора хизматчиларигагина берилиш лозим лойиҳалар ҳам пудратчиларга берила бошланган. Бу эса¸ АҚШ манфаатлари учун номақбул ва таҳликалидир¸ дейди сенатор Шейс.

Сенатор Шейс¸ айрим юқори даражали Пентагон расмийларининг¸ Ироқ ва Афғонистон урушига пудратчилар билан кенг кўламли келишувларсиз кириб бўлмайди¸ дея кўрсатма берганларини¸ бундан-да ташвишга лойиқ ҳаракат деб баҳолайди.

Махсус комиссия ҳисоботига кўра¸ АҚШ ҳукумати молиялаган қурилиш лойиҳаларидан пул ўғирлаш Афғонистондаги жанггарилар учун наркотиклар савдосидан сўнг иккинчи асосий даромад манбаига айланган.

Айни кунларда АҚШ ҳукумати¸ айниқса¸ келаси 10 йил ичида ўз харажатларини 350 миллиард долларга қисқартириши шарт бўлган Мудофаа вазирлигидан¸ бундан буëғига ўз пуллари саноғини аниқ билиш ва бу ҳақда ҳисоб бериши талаб этилмоқда. Молиявий жиҳатдан оғир бундай вазиятда 60 миллиард долларнинг талангани ҳақидаги хулоса¸ Ироқ ва Афғонистондаги АҚШ лойиҳаларини камайтиришга асос бўлиши мумкин.

- Ўнлаб миллиард доллар аллақачон ҳавога совурилган ва яна ўнлаб миллиардларнинг совурилгани аниқланиши мумкин бир вазиятда буни тасодифга йўйиш¸ инкор қилиш ëки бекитиш Америка учун маъқул иш эмас¸ дейди сенатор Шейс.

Ҳисобот муаллифларининг АҚШ ҳукуматига ҳозирлаган тавсиялари орасида¸ Ироқ ва Афғонистондаги хусусий хавфсизлик ширкатлари сонини камайтириш¸ келишувлар ижросини кузатадиган бош назоратчи лавозимини жорий этиш ва Америка лойиҳаларини режалаштириш ва мувофиқлаштиришни яхшилаш учун юқори даражали ҳукумат расмийсини тайинлаш каби тавсиялар бор.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG