Линклар

Европа Иттифоқи Ливиянинг 28 та иқтисодий ташкилоти, жумладан портлар, банклар, нефт ва газ ширкатларига жорий қилинган санкцияларни бекор қилди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон бундай қарор қабул қилишдан мақсад муваққат ҳукумат ва Ливия халқига мамлакат иқтисодиётини қайта изга солиш имкониятини яратишдан иборат эканини маълум қилди.

Айни пайтда, бугун Ливиядаги исёнчилар мамлакат собиқ раҳбари Муаммар Қаддафий туғилиб ўсган Сирте шаҳри таслим бўлиши учун 3 сентябргача белгиланган муддатни бир ҳафтага узайтирди.

Қаддафийнинг қаерда экани номаълум бўлиб қолмоқда. Айрим тахминларга кўра¸ у ўзи туғилиб ўсган Сиртедаги қабилалар паноҳида яширинган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG