Линклар


Полковник Муаммар Қаддафий таслим бўлиш нияти йўқлигини айтиб, ўз тарафдорларини исёнчиларга қаршилик кўрсатишда давом этишга чақирди.

Қаддафийнинг бу мурожаати “Ал-Арабия” телеканали орқали аудио кўринишида эълон қилинди.

- Эшитаётганингиз барчаси ёлғон. Бу ёлғонга қарши қурол билан, ўқ билан курашинг. Майли Ливия халқи номидан ўқлар гапирсин. Агар улар биз билан узоқ давом этадиган урушни хоҳлар экан, майли шундай бўлсин. Биз шаҳардан шаҳаргача курашамиз, биз водийларда, тоғларда курашамиз. Майли уруш узоқ давом этсин ва биз уларга Ливия ва Ливия халқини бошқариш қудратига эга эмасликларини кўрсатамиз, улар бизнинг қуролланган қабилаларимиз ва қуролланган халқимизни бошқара олмайдилар, деди Қаддафий аудиомурожаати орқали.

1969 йилнинг 1 сентябр куни давлат тўнтариши орқали ҳукумат тепасига келган Қаддафий ўз ҳукмронлигининг 42 йиллиги муносабати билан эълон қилган аудиомурожатидан бир оз ўтиб, унинг кўчада одамларни табриклаётган видео тасвирлари ҳам телеканал орқали намойиш қилинди.
XS
SM
MD
LG