Линклар

logo-print

1 сентябр куни Сурияда намойишчиларни куч билан бостиришга бўлган ҳаракат оқибатида камида беш одам ҳалок бўлди.

Суриялик ҳуқуқ фаолларига кўра, Ҳомс шаҳрида ҳукумат қўшинлари намойишчиларни ўққа тутгани ортидан уч одам ўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Қароргоҳи Британияда жойлашган ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилот хабар қилишича, шу куни Ливиянинг Туркия чегарасида, Идлиб вилоятининг шимоли-ғарбидаги Ал-Рама қишлоғида ҳарбийлар ўқидан яна бир киши ҳалок бўлди, беш одам жароҳатланди.

Шунингдек, кеча Сурия шарқида Дейр ал-Зор шаҳрида ҳам бир ёш йигит зўравонлик қурбони бўлган.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда март ойидан буён 2200 дан зиёд одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG