Линклар


1 сентябр куни Покистоннинг шимоли-ғарбида ҳудкуш шахс бомба жойлаштирилган автомобилни портлатиб юборгани оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳатланди.

Маҳаллий полиция бошлиғи Гул Вали Хонга кўра, портлаш оқибатида 12 та дўкон ва 7 та турар-жойга ҳам шикаст етган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, Покистонда кейинги тўрт йил давомида ҳудкуш ҳужумлари оқибатида жами 4550 дан зиёд одам қурбон бўлган.

Ҳужумларнинг аксари учун маъсулиятни Толибон ва Ал-Қойда террористик ташкилотлари ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG