Линклар


Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида ўзбек мардикорлари ўртасидаги муҳаббат можораси қонли якун топди.

Қозоқ матбуотига кўра, икки ўзбек мардикори бир қизни яхши кўрган ва улардан бири ичиб маст бўлгач ўз рақибини орадан олиб ташлашни маъқул топган.

У битта хонада ижарада яшаб келган ҳамюрти ва рақибини болға билан уриб ўлдирган.

Тергов жараёни кетаётгани боис ўзбек мардикорларининг исми-шарифи ошкор қилинмаяпти.

Тергов пайти қотилликни содир қилган ўзбек мардикори шеригини кечаси икки марта болға билан уриб ўлдиргани ва эрталаб мурдани бўлаклаб, кўлга олиб бориб, ёқиб юборганини бўйнига олган.

Маълум бўлишича, маъшуқа қиз ўлдирилган ўзбекдан ҳомиладор бўлган.
XS
SM
MD
LG