Линклар


2 сентябр куни Ўзбекистонда 2011-2012 йилги ўқув мавсуми бошланди.

Расмий маълумотларга кўра, бу мавсумда умумтаълим мактабларига 485 минг ўқувчи қабул қилинган.

Анъанага кўра, биринчи синф ўқувчиларига мактаб сумкаси ва 12 та ўқув қуролларидан иборат "Президент совғаси" берилади.

Шунингдек, биринчи синф ўқувчилари 11 та номдаги дарсликларни ҳам текинга олишади.

Мамлакатнинг жануб вилоятиларида, хусусан, Хоразм ва Қорақалпоғистонда биринчи синф ўқувчилари бир ёки икки ҳафталик ўқишдан кейин пахта теримига чиққан ҳоллари ҳар йили кузатиб келинади.

Юқори синф ўқувчилари эса мамлакатнинг барча ҳудудларида бирдек ўқув йили бошланиши ҳамон пахта теримига жалб қилинади.

Ҳуқуқ фаоллари бу йил ҳам бу ҳолат такрорланишини тахмин қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG