Линклар


2012-2030 йиллар давомида Фарғона шаҳри қайта қурилади.

“Новости Узбекистана” сайти маълумотига кўра, бу борада “Ўздаврархитектқурилиш” ва “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ташкилотлари томонидан давлат режаси ишлаб чиқилган.

Ушбу режага кўра, шаҳар ичкарисида кичик ҳалқа йўл ва Марғилон сойи устида тўртта янги кўприк қурилади.

“Фарғона ёғ-мой”, “Газоаппарат” ва Фарғона кимё заводи шаҳар четига олиб чиқилиб, улар ўрнида ижтимоий объектлар қурилади.

20 минг ўринлик марказий ўйингоҳ Чекшура маҳалласига кўчирилади. Унинг ёнида автокемпинг, савдо маркази ва дам олиш ҳудуди ташкил қилинади.

Шунингдек, мазкур режага мувофиқ келгусида фарғоналикларни тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминлашни яхшилаш кўзда тутилган.

Сўнгги йилларда шаҳар аҳолиси, айниқса, қиш ойларида газ ва чироқ муаммосидан қийналаётганидан шикоят келиб келадилар.
XS
SM
MD
LG