Линклар

logo-print

АҚШнинг Аризона штати пойтахти Феникс шаҳрида андижонлик ва қўқонлик тадбиркор йигитлар ўзбекча нон ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Андижон қочқинларидан бири, нон цехида ишлайдиган қўқонлик Мадолим Акрамовга кўра, бугунги кунда ўзбекча ноннинг харидорлари етарли.

- Цехни янги очдик. Нон ёпаяпмиз. Қандолат маҳсулотларидан пряник, булочка чиқараяпмиз. Кунига 250-300 та нон ёпилаяпти. Харидорларимиз ҳам етарли. Феникс шаҳрида 200дан зиёд ўзбек оилалари яшайди. Улар харид қилади. Кейин турклар ва руслар ҳам нонимизга харидор. Шунингдек, “Евромаркет”даги иккита дўконга ҳам нонларимизни тарқатамиз, деди цех ишчиларидан бири Мадолим Акрамов.

Феникс шаҳрида ўзбекча нон ёпишни йўлга қўйган водийлик тадбиркор йигитлар Ўзбекистонда ҳам қандолатчилик билан шуғулланган эдилар.Улар Андижон воқеаларидан кейинги босимлардан қочиб, Америкадан паноҳ топишга мажбур бўлганлар.
XS
SM
MD
LG