Линклар

Ливияга 15 миллиард доллар қайтариладиган бўлди


Париж анжумани қатнашчилари, 2011 йил 1 сентябр

Париж анжумани қатнашчилари, 2011 йил 1 сентябр

Франция пойтахти Парижда Ливияни қайта тиклаш масаласига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Франция Президенти Николя Саркози Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий режимига қарши жорий қилинган санкциялар доирасида музлатиб қўйилган 15 миллиард доллар маблағ Ўтиш даври миллий кенгашига қайтарилишини маълум қилди.

Бу маблағ Ливияда олти ой давом этган уруш ҳаракатлари пайтида вайрон бўлган инфратузилма ва бошқа муҳим объектлар фаолиятини қайта йўлга солиш ва мамлакатни тиклаш ишларига сарфланиши режаланган.

Париж анжуманида дунёнинг 60 га яқин давлат раҳбарлари ва юқори лавозимли ҳукумат расмийлари ҳамда БМТ ва Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил иштирок этди.

Айни пайтда қаерга яширингани номаълум бўлиб қолаётган Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддафий ўз аудиомурожаатида халқни НАТО қўллаб-қувватлаётган исёнчи кучларга қарши партизан уруши олиб боришга чақирди.

Ливияни 42 йил бошқарган Қаддафийнинг иккита аудиомурожаати пайшанба куни Суриядаги Араб телеканали орқали эфирга узатилди.
XS
SM
MD
LG