Линклар

Россия Президенти Дмитрий Медведев Душанбеда минтақавий саммит доирасида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Афғонистон ва Покистон президентлари Ҳамид Карзай ва Осиф Али Зардорий билан учрашди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, тўрт президент ўртасидаги сўзлашувда хавфсизлик масалалари, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, минтақавий лойиҳалар, жумладан, автомобил ва темир йўллари лойиҳаларига сармоя ётқизиш масалалари муҳокама қилинган.

3 сентябр куни Россия президенти Дмитрий Медведевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG