Линклар

Туркия ТИВ: НАТО радарлари Туркияга ўрнатилади


НАТОнинг Европадаги радарларидан бири.

НАТОнинг Европадаги радарларидан бири.

Анқара НАТО ишлаб чиққан ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисми доирасида Туркия ҳудудига радар жойлаштирилиши борасида келишувга эришилганини билдирди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни эълон қилган баёнотда музокаралар “сўнгги босқичга киргани” маълум қилинган.

НАТОга аъзо 28 давлат лидерларининг ўтган йил Лиссабонда бўлиб ўтган саммитида Европа бўйлаб баллистик ракета ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш дастури маъқулланган эди.

Баёнотда Туркиянинг ҳиссаси “НАТОнинг мудофаа имконияти ва Туркиянинг миллий мудофаа тизими қудратини ошириши” маълум қилинган.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида радар қачон ва қаерга жойлаштирилиши ошкор қилинмаган.
XS
SM
MD
LG