Линклар

2 сентябр куни Бишкекдаги Ўзбекистон элчихонаси олдида мустақил журналист Елена Бондар ҳимояси учун пикет уюштирилди.

Бондар ЕХҲТ ва “Немис Овози” академияларининг “Марказий Осиё замонавий журналистика маркази”да таҳсил олиб 22 август куни Қирғизистондан Ўзбекистонга қайтаётган пайтда Тошкент аэропорти ходимлари томонидан бир неча соат ушлаб турилган эди.

Божхона хизмати ходимлари журналистдан учта компакт диск, тўртта флеш карта, ҳамда иккита видеокассетани экспертиза учун олиб ўзини қўйиб юборган.

Маълум бўлишича, ушбу ахборот ташувчи воситалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига экспертиза учун жўнатилган.

Айни пайтда, мустақил журналистга Божхона кодексининг 164-моддаси, “Декларация қилмаслик ва товарларни нотўғри декларация қилиш” ҳамда маъмурий қонунбузарлик расмийлаштирилган.
XS
SM
MD
LG